Иқтидор эгалари учун яна бир имконият
  • 14 Апрель 2015

Иқтидор эгалари учун яна бир имконият

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари қошида “Ёшлар клуби” фаолияти йўлга қўйилди. Иқтидорларни излаб топиш, уларнинг  истеъдод ва маҳоратларини юзага чиқаришларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу клубга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар қабул қилинади. Эътиборли томони шундаки, клуб аъзолари  ёшлар иштирокидаги фестиваллар, танловлар, форум  ва спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда қатнашадилар. Бундай клублар кадрлар тайёрлашга ҳисса қўшадиган мактаб вазифасини ўташи билан аҳамиятлидир.


Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn