Мусиқачиларимиз муваффақияти
  • 01 Апрель 2015

Мусиқачиларимиз муваффақияти

Жорий йилнинг бошидан буён республикамиздаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларидан 48 нафари турли халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритди.

Жумладан, яқинда Рим шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли тадбирда вакилларимиз муваффақиятли иштирок этди. Чирчиқ шаҳридаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактабининг етти нафар ўқувчиси  Франция, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Озарбайжон сингари қатор давлатлардан келган тенгдошлари орасида ўз маҳоратларини исботлашди.
Аниқроғи, танловда мусиқачиларимиздан Давид Погосян, Мария Вахрушева, Лола Инкарова фортепьяно, Сулаймон Алимов саксофон, Ленара Закирова академик хонандалик йўналишларида ўз ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Мейиржан Караманов ва Жангали Ақлов академик хонандалик бўйича иккинчи ўринга муносиб топилди.

Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Маънавий тарбия маскани Хушкайфият улашди »