Мазмунли саёҳат
  • 28 Март 2015

Мазмунли саёҳат

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик темир йўл компанияси ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўқувчиларнинг қадимий шаҳарларимиз бўйлаб саёҳатларини уюштириш, шу орқали уларни юртимиз тарихи, истиқлол йилларида амалга оширилган кенг кўламли қурилиш ҳамда бунёдкорлик ишлари билан янада яқиндан таништириш яхши анъанага айланган.

Ана шундай саёҳатлардан навбатдагисида пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандлари кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида бўлишди.
Бу ердаги ноёб меъморий обидалар, муқаддас қадамжолар, музейлар ёшларда катта таассурот қолдирди. Ўз навбатида, улар юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар, мутафаккирлар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлди. Шунингдек, “Кексалар — ёш авлод эъзозида” мавзуидаги учрашувда ҳам қатнашишди.

Аббос ЭРГАШЕВ.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ғолиблар аниқланди Маънавий тарбия маскани »