Ғолиблар аниқланди
  • 28 Март 2015

Ғолиблар аниқланди

Аския — халқимизга хос бўлган санъатнинг қадимий турларидан бири. У кишидан билимдонлик, зукколик ва ҳозиржавобликни талаб этади. Аския инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилгани, шубҳасиз, ушбу анъанавий сўз санъатини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган “Хушкайфият” қизиқчи ҳамда сўз усталарининг республика танлови ҳам ана шу мақсадга қаратилган.
Куни кеча Андижонда унинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Шаҳар ва туманлардан келган юз нафардан зиёд иштирокчилар орасидан ғолиблар номи уч йўналиш — аския, қизиқчилик ҳамда латифа ижрочилиги бўйича аниқланди.
Якунда аския ижрочилиги борасида Асака тумани жамоаси муваффақият қозонди. Қизиқчиликда Баҳодир Мажидов, латифа ижрочилиги йўналиши бўйича эса Ҳаётбек Жабборов ғолиб бўлди. Энди улар танловнинг республика босқичида ўз маҳоратларини намойиш этишади.


Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Дилтортар наволар Мазмунли саёҳат »