Сумалак сири
  • 23 Март 2015

Сумалак сири

Баҳорнинг фусункор байрами таомлари орасида сумалакнинг ўрни бўлакча. Уни тайёрлаш учун кишидан иштиёқ, маҳорат ва сабр талаб этилади. Бу жараённинг ўзи бир мўъжиза. Бежиз момоларимиз “Сумалакни яхши ният билан бошланглар”, дейишмайди. Бунда ҳикмат бор, албатта. Сумалак ҳақида бува ва бувиларимиздан эшитган ўзига хос урф-одатларнинг айримлари тўғрисида сўз юритсак.

ОМАД БЕЛГИСИ
Агар сиз тановул қилаётган сумалакдан тош ёки ёнғоқ чиқса, бу йил сизга омад кулиб боқиши тайин. Фақат ўз кучингиз ва билимингизга таянинг.
УЧТА ТИЛАК
Сумалакни илк бора кавлаётганингизда учта тилак тиланг. Унинг таъмини биринчи марта кўришда ҳам кичкина бармоғингиз билан худди шундай тилак айтиб яланг. Албатта, ниятингизга етасиз. Яхши ният — ярим давлатлигини унутмайлик.
БАХТДАН ДАРАК
Сумалак кавлаб турганингизда ҳар хил шаклларни кўришингиз мумкин. Товусга ўхшаш шаклга кўзингиз тушса, бу бахтдан дарак. Оила қурмаганларнинг бахти очилиши мумкин.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn