Замонавий маданият маркази
  • 23 Март 2015

Замонавий маданият маркази

Яшариш ва янгиланиш айёми муносабати билан Зарбдор туманида ҳам бир қатор объектлар қуриб битказилди.

Хусусан, замонавий маданият ва маърифат марказининг фойдаланишга топширилгани кўнгилларга алоҳида кўтаринкилик бағишлади. Олим Маматов раҳбарлигидаги “Лойиҳа экспо қурилиш” масъулияти чекланган жамияти жамоаси томонидан бу ерда қисқа муддатда 321 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

400 ўринли маданият масканида турли тадбирларни ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган. Шунингдек, бу ерда қатор йўналишларда тўгараклар ҳам ташкил этилди.

Тожиддин ҚАМАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn