Доимо ардоқда
  • 09 Март 2015

Доимо ардоқда

Шу кунларда мамлакатимизда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай анжуманлардан бири Ўзбек Миллий академик драма театрида ташкил қилинди.

“Аёли қадрланган юрт” деб номланган ушбу тадбир Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан уюштирилди.
Таъкидланганидек, истиқлол йилларида аёлларнинг жамиятдаги мавқеини янада юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг мамлакат сиёсий-ижтимоий, социал-иқтисодий ҳамда маданий ҳаётида фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган аёллар доимо рағбатлантирилмоқда, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик кўрсатилаяпти.
Шунингдек, тадбирда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий кўмак бериш борасида амалий таклифлар билдирилди.
“Касаба уюшмалари — хотин-қизларга” акцияси доирасида уюштирилган мазкур анжуманда бир гуруҳ фаол хотин-қизларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир доирасида тарбиявий-маънавий аҳамиятга эга “Йиғлама, қиз” спектакли намойиш этилди.


Кумушбиби
ЭРМАМАТОВА

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn