Ватан муқаддасдир
  • 28 Февраль 2015

Ватан муқаддасдир

Ватанни онага бежиз қиёсламаймиз. Зеро, инсон она алласи, она меҳри билан камол топади. Ватан ҳам ўз бағрида яшаётган фарзандлари учун қалқон, мустаҳкам қўрғондир. Бу муқаддас тушунчалар бизни ҳамиша эзгу мақсадлар, юксак марралар сари руҳлантириб туради.

Самарқанд шаҳрида “Нима қилдик Ватан учун?” шиори остида бўлиб ўтган ижодий учрашувлар иштирокчилари қалбидан ҳам ана шундай ҳис-туйғулар кечгани шубҳасиз. Негаки, юртга садоқат ва муҳаббат, истиқлолимиз, тинчлик-осойишталигимизни асраб-авайлаш каби масалалар ушбу тадбирнинг бош мавзуи бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида уюштирилган мазкур тадбирда таниқли ёзувчилар, шоирлар, маданият ва санъат намояндалари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Мардон Мавлонов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Алишер Турдиев ҳамда бошқа таниқли хонандалар ижросидаги она-Ватан, дўстлик ва садоқатни улуғловчи куй-қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn