Замонавий маданият маскани
  • 20 Февраль 2015

Замонавий маданият маскани

Шовот туманидаги Чиғатойқалъа қишлоғида янги маданият ва аҳоли дам олиш маркази бунёд қилинди. Кўркам қиёфа касб этган ушбу маскан мусиқа асбоблари, компьютер жамланмаси, фотовидео аппарати ва бошқа турдаги ускуналар билан жиҳозланди. Шунингдек, бу ерда 150 ўринли томоша зали ҳам мавжуд. Мазкур мақсадлар учун 324 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Янги марказда қишлоқ ёшлари доира, рубоб, рақс, бичиш-тикиш, шахмат, инглиз тили, тасвирий санъат тўгараклари ҳамда фотовидео студиясида билим ва касб маҳоратларини оширишлари мумкин.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn