Истиқлолни тараннум этган моҳир ижодкор
  • 20 Февраль 2015

Истиқлолни тараннум этган моҳир ижодкор

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош Жалолиддин Миртожиев ижодига бағишланган хотира кўргазмаси ташкил қилинди.

Муаллифнинг юртимиз табиати, табаррук қадамжоларимиз ҳамда халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти акс эттирилган кўплаб рангтасвир асарлари ўзининг мазмун-моҳияти, маънавий-маърифий аҳамияти билан ажралиб туради. Айниқса, унинг ҳайкалтарошлик йўналишидаги ижодий намуналари алоҳида диққатга сазовордир. Жумладан, Андижондаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Чўлпон, Тошкент шаҳридаги ўафур ўулом, Зулфия ҳайкаллари, “Ватанга қасамёд” монументи, Қаршидаги “Эл-юрт таянчи” композицион асари ёш авлод қалбида буюк аждодларимизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Адабиётимизнинг йирик вакилларига эҳтиром рамзи сифатида Ўзбекистон Миллий боғига ўрнатилган бир қатор монументлар ҳам моҳир ҳайкалтарош ижодига мансубдир.
Айтиш жоизки, Ж. Миртожиев томонидан яратилган улуғ бобокалонларимиз ҳайкаллари, хусусан, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Ибн Сино, Аҳмад Фарғонийга атаб бунёд этилган монументал асарлар дунёнинг қатор давлатлари пойтахтига ўрнатилган.

Моҳира АДИЗОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn