Ибрат мактаби
  • 18 Февраль 2015

Ибрат мактаби

Жиззах вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг “Хотирам синиқлари” достони асосида Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган “Ёдим синиқлари” спектакли намойиш этилди.

Тадбир аввалида шоиранинг адабиётимизда тутган ўрни ҳақида сўз юритилиб, унинг асарлари, ҳаёт йўли ёш ижодкорлар, айниқса, қизларимиз учун ибрат мактабига айлангани таъкидланди. Ҳаёти ва фаолияти Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғулари билан йўғрилган бетакрор истеъдод эгасининг саҳнада яратилган ёрқин сиймоси томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Айтиш жоизки, ушбу саҳна асари  халқимизни шоира ҳаёти ва ижоди билан янада яқиндан таништиришда муҳим аҳамиятга эга. Айни пайтда вилоятнинг шаҳар ва қишлоқлари, ўқув муассасаларида ҳам шоира ижодига бағишланган адабий-бадиий кечалар давом этмоқда.

Тоҳир ДЎСТМУҲАМЕДОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn