Суратларда акс этган қадрият
  • 18 Февраль 2015

Суратларда акс этган қадрият

Тошкент Фотосуратлар уйида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган кўргазма ташкил этилди.

Экспозициядан ўрин олган фотоасарларда юртимизда ёши улуғ кишиларни эъзозлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш борасидаги ишлар энг эзгу анъаналаримиздан экани акс эттирилган. Хусусан, кўргазмада Абдуғани Жумаев, Рустам Шарипов, Владимир Шлосберг, Рустам Шагаев, Ҳусниддин Атоев, Ҳасан Пайдоев, Аъло Абдуллаев, Сарвар Ўрмонов каби ижодкорларнинг пиру бадавлат отахон ва онахонларимизнинг ибратли ҳаёт йўллари акс эттирилган саксондан зиёд лавҳалари намойиш этилаяпти.

Моҳира АДИЗОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn