Мўйқалам рақси
  • 28 Январь 2015

Мўйқалам рақси

Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида “Мўйқаламнинг енгил рақси” деб номланган суми-э анъанавий япон акварель санъати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Суми-э — чизиқлар санъати ҳисобланиб, уни яратиш техникаси фақат тўртта тортилган бўёққа асосланади. Ҳар бир тортилган бўёқ аъло даражада бўлиши керак. Бунинг учун доимий машғулот ва маҳорат талаб этилади. Ҳозирги пайтда ушбу санъат тури билан нафақат Японияда, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳам шуғулланишади.
Кўргазмада 50 га яқин расм намойиш этилаяпти. Тадбирни ташкил этишдан мақсад, Кунчиқар юрт маданияти ва санъатини халқимизга янада яқинроқ таништириш, санъат ихлосмандларини ушбу йўналишдаги янгиликлардан хабардор этишдир.

Кумушбиби ЭРМАМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn