Янги маданият марказлари
  • 28 Январь 2015

Янги маданият марказлари

Наманган вилоятида маданият ва аҳоли дам олиш марказлари сони яна иккитага кўпайди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013 — 2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Наманган туманида “Қумқўрғон”, Уйчи туманида “Бирлашган” маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фойдаланишга топширилди.

25 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи “Қумқўрғон” маданият ва аҳоли дам олиш маркази раҳбари Алижон Каримовнинг таъкидлашича, бу ерда ашула, доира, қашқар рубоб ижрочилиги ва тасвирий санъат тўгараклари, шунингдек, “Шалола” бадиий жамоаси фаолияти йўлга қўйилган. 
“Бирлашган”да эса тўртта тўгарак билан бир қаторда, хотин-қизлар учун зардўзлик маркази  ҳам ташкил этилди.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Сайқал топаётган маҳорат Мўйқалам рақси »