«Муҳаббат хиёбони»
  • 23 Январь 2015

«Муҳаббат хиёбони»

Ўзбек давлат драма театрида “Муҳаббат хиёбони” деб номланган янги спектакль премьераси бўлиб ўтди.

Унда кексайганда умр йўлдошидан айрилиб, ҳаёт сўқмоқларида яқин ҳамроҳга эҳтиёж сезаётган нуронийнинг бошидан кечирган саргузаштлари, ўз манфаати йўлида алдовлару ёлғонлардан ҳам қайтмайдиган айрим кимсаларнинг қилмишлари енгил кулги орқали тасвирланади. Ёзувчи Мухтор Худойқулов асари асосида саҳналаштирилган мазкур спектаклда бош ролларни театрнинг етакчи актёрлари ў. Жуманов, Д. Бобохонова, М. Тешабоева, М. Тўхтаева, Ш. Узоқова ва бошқалар ижро этган.

Тоҳир ДЎСТМУҲАМЕДОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn