Бобокалонимиз хотираси эъзозда
  • 15 Февраль 2014

Бобокалонимиз хотираси эъзозда

Андижонда улуғ шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 531 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.

Хусусан, “Бобур ва адабий муҳит” мавзуида ташкил этилган илмий-амалий анжуманда Бобур фаолияти ва ижодини ўрганиш борасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Бобуршунослик борасидаги изланишлар натижалари жамоатчиликка етказилди. “Бобур ва ўзбек лирикаси”, “Бобур энциклопедияси” ҳамда “Бобуршунослик муаммолари”, “Бобур ва бугунги Андижон адабий муҳити” мавзуларидаги маърузалар ҳам тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.
Бобокалонимиз таваллуди кунига бағишланган бундай тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, вилоятдаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ҳам ўтказилди.

С. ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Бебаҳо мерос қадри Эзгу фазилатлар мезони »