Истеъдод эгалари сараланди
  • 28 Ноябрь 2014

Истеъдод эгалари сараланди

Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган танлов истеъдодли қизларни кашф этишда муҳим ўрин тутади.

Хусусан, ушбу ижодий кўрикнинг Хоразм вилояти босқичида ҳудуддаги мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари қатнашди. Бу қизларнинг аксарияти фан олимпиадалари, турли нуфузли танловларда юқори кўрсаткичларга  эришганлар.  Улар адабиёт, таълим, фан, маданият ва санъат йўналишлари бўйича ўз билим ҳамда маҳоратларини, ижодий салоҳиятларини намойиш қилишди.  
Шунингдек, танлов доирасида ташкил этилган ижодий ишлар кўргазмаси иштирокчиларнинг кўп қиррали иқтидорини янада кенг намоён қилди. Уларнинг каштачилик, тасвирий санъат, ҳунармандчилик, тикувчилик ва бошқа турдаги ижодий ишлари қатнашчиларда чуқур таассурот қолдирди.
Ғолиблар танловнинг  республика босқичига йўлланма олди.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn