Куз илҳомлари
  • 14 Ноябрь 2014

Куз илҳомлари

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг ижодий ишлари кўргазмаси очилди.

Соғлом бола йилига бағишлаб ташкил этилган ушбу кўргазмадан тасвирий санъат оламига ўзига хос жўшқинлик билан кириб келган йигирмадан зиёд истеъдодли ёшларнинг она-Ватан манзаралари, табиат мўъжизалари акс эттирилган мойбўёқ, акварель ҳамда графика йўналишидаги асарлари ўрин олган. Айниқса, бахтли болаликни тараннум этувчи ва куз манзараларини ифодаловчи расмлар томошабинларга ғоятда манзур бўлмоқда.

Моҳира АДИЗОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn