Археологияга оид китоблар ҳафталиги
  • 13 Ноябрь 2014

Археологияга оид китоблар ҳафталиги

Пойтахтимизда археология фанига оид китоблар кўргазмаси иш бошлади. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси музейида очилган ушбу кўргазмада кутубхонанинг “Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга” бўлими фондида сақланаётган қадимий китоб ҳамда альбомлар, археология тарихига доир ҳужжатлар намойиш этилмоқда.

Эътиборли томони, ушбу китобларнинг аксарияти машҳур археолог, тарихчи, этнограф, шарқшунос олимлар муаллифлигида ёзилган. Кўргазмага қўйилган асарлар ҳамда тарихий суратлар  археология соҳасининг ўзига хос ривожланиш босқичлари, соҳада қўлга киритилган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, кўргазмада ўарбий Европадан Узоқ Шарққа қадар ўрганилган археологик маълумотларга ҳам кенг ўрин берилган.

Гулжаҳон СЕЙТНАЗАРОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn