Истеъдодли ёшлар маркази
  • 12 Ноябрь 2014

Истеъдодли ёшлар маркази

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда унинг лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари, иқтидорли ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Таъкидландики, юртимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук бўлиб вояга етиши учун барча шароит мавжуд. Замонавий таълим муассасалари, спорт иншоотлари ва бошқа маънавий-маърифий марказлар ўғил-қизларнинг эзгу орзу-истаклари йўлида хизмат қилмоқда.
Шунингдек, “Соғлом бола йили” Давлат дастури ва Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида жойларда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Марказнинг асосий вазифаси истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг турли концерт, фестиваль, кўрик-танлов ҳамда ижодий учрашувларини ўтказишдан иборат.
Очилиш маросимида марказ лойиҳаларидан бири — “Эътироф — 2014” танловининг тақдимоти ҳамда илк бора ташкил этиладиган “Йил қўшиғи”, “Куйла, ёшлигим”, “Овоз” телелойиҳалари, “Сен — истеъдодлисан”, “Болалик олами” кўрик-танлов ва фестиваллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Дилмурод СОДИҚОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn