Ҳудудий босқичлар бошланди
  • 11 Ноябрь 2014

Ҳудудий босқичлар бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган “Ниҳол” мукофотининг ҳудудий босқичлари бошланди.

Ёш иқтидор эгаларининг имкониятларини тўла рўёбга чиқаришга  хизмат қилаётган ушбу танловда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги йўналишларида ўз иқтидорларини намойиш этмоқдалар. Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 13 минг нафар ижодкор ёш қатнашган бўлса, улардан минг нафардан зиёди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий босқичларида ўзаро беллашмоқдалар.
Куни кеча Хоразм вилоятида ҳам кўрик-танловнинг ғолиблари аниқланди. Унда олтмиш нафардан зиёд иштирокчи билим ва маҳоратини намойиш қилди. Ҳайъат қарорига кўра, урганчлик Райҳона Машарипова  мамлакат босқичига йўлланма олди.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn