Янги санъат кошонаси
  • 11 Ноябрь 2014

Янги санъат кошонаси

Қамаши туманида 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг бугунги кун талабига тўла жавоб берадиган янги биноси фойдаланишга топширилди.

— Машғулотларни замонавий бинода бошладик, — дейди мактаб мусиқа ўқитувчиси Хуршида Тўрақулова. — Бу ерда чолғу ва рақс сирларини ўрганиш учун махсус хоналар, тасвирий санъат, заргарлик, ҳайкалтарошлик устахоналари, 200 ўринли концерт зали ва бошқа қулайликлар мавжуд. Бу қамашилик ёшларнинг санъат сирларини пухта эгаллашлари учун катта имконият бўлди.
150 ўринли таълим муассасасини бунёд этиш учун Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2 миллиард 600 миллион сўмлик маблағ йўналтирилди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn