Олтин куз манзаралари
  • 07 Ноябрь 2014

Олтин куз манзаралари

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида “Олтин куз” номли кўргазма очилди.

Соғлом бола йилига бағишланган ушбу кўргазмада қорақалпоғистонлик йигирмага яқин рассомнинг саксондан зиёд мойбўёқ, графика, сопол, ҳайкалтарошлик, ҳунармандликка оид асарлари намойиш этилмоқда. Хусусан, таниқли ижодкорлар Ж. Лепесов, Б. Серекеев, А. Ражапов, С. Бойбўсинов, С. Қутлимуратовнинг олтин фаслнинг рангин жилолари акс этган ёрқин тасвирлари билан бир қаторда, ёш мусаввирлар С. Бекбаулиевнинг “Кунгабоқар”, “Куз”, С. Бобожоновнинг “Этюд”, Ж. Тўрежоновнинг “Гуллар” сингари суратлари томошабинларга манзур бўлмоқда.
Шунингдек, кўргазмада Д. Тажимуратов ижодига мансуб сопол композициялар, Г. Ембергенованинг миллий ҳунармандчиликка доир буюмлари билан ҳам танишиш мумкин.

Гулжаҳон  СЕЙТНАЗАРОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn