Сомондан миниатюра асари
  • 07 Ноябрь 2014

Сомондан миниатюра асари

Жиззах вилоятидаги Зарбдор иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Сарвиноз Мусурмонова сомон поясидан ҳар қандай санъат галереясини безай оладиган ажойиб миниатюра асарларини яратмоқда.

— Ҳозиргача 100 га яқин ана шундай миниатюраларни ишладим, — дейди Сарвиноз. — Бунинг учун, аввало, сомон поясини сувда ивитиб, кейин дазмол ёрдамида текислаб оламан ва мато устига турли тасвирлар тушираман.
Миниатюра санъатининг ёш устаси асарлари ҳозирданоқ муносиб эътирофга сазовор бўлмоқда. Сарвиноз “Ишбилармон талаба — 2014” республика кўрик-танловида ғолиб деб топилди. Шунингдек, “Ёш тадбиркор — юртга мададкор” танловида ҳам совриндорлар сафидан ўрин эгаллаб, банкнинг имтиёзли кредитини қўлга киритди. Эндиликда у мазкур маблағ эвазига ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn