Тарихий қурилма топилди
  • 01 Ноябрь 2014

Тарихий қурилма топилди

Зарафшон дарёси яқинидан ғишт пиширишга мўлжалланган бир нечта қадимий хумдон топилди.
— Илгари XI асрга оид шундай қурилмалардан бири Самарқанднинг Афросиёб ҳудудида аниқланган эди, — дейди ЎзФА Археология институти тадқиқотчиси Комил Раҳимов. — Олиб борилган археологик қазишмалар жараёнида маълум бўлишича, Чўпонота тепалигидан топилган мазкур хумдонлар икки қаватли бўлиб, ўт ёқиш ва ғиштни пишириш қисмидан иборат. Унинг умумий баландлиги қарийб тўрт метрни ташкил этади.
Дастлабки тахминларга қараганда, бу хумдонларда нафақат тўрт бурчак кўринишидаги, балки қопламалар учун олти ва саккизбурчакли ғиштлар ҳам тайёрланган.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn