Мумтоз куйларимизнинг франциялик ижрочиси
  • 11 Февраль 2014

Мумтоз куйларимизнинг франциялик ижрочиси

— Миллий мусиқамизнинг чет эллик ихлосмандлари, тадқиқотчилари билан учрашганингизда, халқимиз жуда бой маънавий меросга эгалигини янада чуқурроқ ҳис этасиз, — дейди Бухоро санъат коллежи директори ўринбосари Иброҳим Тўқлиев.

— Яқинда ўқувчиларимиз ана шундай ҳаяжонли дамлар оғушида бўлдилар.
Хусусан, мазкур билим даргоҳида Шарқ мусиқа санъатини меҳр билан ўрганаётган, афғон рубоби устида илмий тадқиқотлар олиб бораётган франциялик мусиқашунос Сильвэн Рой билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Маълумки, ўтган асрнинг ўттизинчи йиллари охирида афғон рубобига юртимиз мусиқа фидойилари томонидан маълум бир янгиликлар киритилган, пардалари ўзгартирилган. У миллий мусиқамиз руҳига мослаштирилган. Сильвэн Ройни ушбу чолғу асбоби бениҳоя қизиқтириб қўйди. У Ўзбекистонга келиб, шу созда мумтоз куйларимизни чалиш ҳадисини олмоқда. Бухоро давлат университети мусиқа кафедраси билан ҳамкорликда ўтказилган учрашув чоғида Сильвэн Рой миллий куйларимизни рубобда маҳорат билан ижро қилди. Ўз навбатида, кечада коллеж ўқувчилари ижросида ўзбек миллий куй-қўшиқлари билан бир қаторда, Европанинг таниқли композиторлари басталаган асарлардан намуналар  янгради.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn