Янги фильм намойиши
  • 11 Февраль 2014

Янги фильм намойиши

Алишер Навоий номидаги санъат саройида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига кўра, “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Қудуқ” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда мустақилликка эришилгунга қадар бўлган даврдаги қишлоқ аҳлининг ўта оғир ва мураккаб ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асарда  бош қаҳрамон Элмурод тимсолида ҳамқишлоқларига қудуқ қазиб, энг оғир юмушларни бажариб умрини ўтказаётган одамнинг ҳаётий қарашлари турли зиддиятли воқеалар воситасида томошабинга етказиб берилади.
Тўғрилик, ҳалоллик, лафз, орият, ҳамият, меҳнатсеварлик каби чин инсоний фазилатлар ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу фильм ёзувчи ўофур Шермуҳаммад сценарийси асосида суратга олинган. Бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхаиров, Лола Элтоева, Абдухалил Мингноров, Юлдуз Ҳамидова, Фарҳод Худойбердиев ижро этган.

Гўзал РАҲМОНОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn