Аждодлардан мерос ганжина
  • 22 Октябрь 2014

Аждодлардан мерос ганжина

Истиқлол йилларида она тилимизга бўлган эътибор унинг нуфузини янада ошириш ва улуғворлигини мустаҳкамлашга олиб келди.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан 1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мазкур санага бағишланган тадбирда ҳам тилимиз муқаддаслиги, унинг жаҳондаги бой ва гўзал тиллардан бири эканлиги ҳақида сўз борди. Таъкидланганидек, ўзбек тилининг ўтган йигирма беш йиллик ривожланиш босқичида тилимизнинг ўзига хос хусусиятларини тараннум қилувчи  қатор китоблар, ўқув қўлланмалари, луғатлар чоп этилди. Юртимиз таълим масканларида тилимизнинг жозибаси ва бетакрорлиги ёш авлод вакилларига чуқур ўргатилмоқда.
Тадбир доирасида ташкил этилган “Боболардан бизга мерос эзгу тил” номли китоблар кўргазмаси ҳамда пойтахтимиздаги 109, 59-умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг бадиий чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.


С. МУРОДОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn