Навбаҳорда маданият маркази
  • 30 Сентябрь 2014

Навбаҳорда маданият маркази

Навбаҳор туманида янги маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди.

Айни пайтда ушбу мажмуада концерт зали, рақс, тасвирий санъат, миллий фольклор тўгараклари ишлаб турибди. Мазкур лойиҳа учун 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Натижада бўш турган бино кўркам қиёфа касб этди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013 — 2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Навоий вилоятида шу каби 32 та маданият ҳамда аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn