Ал-Хоразмий илмий асарлари жаҳон олимлари эътиборида
  • 17 Сентябрь 2014

Ал-Хоразмий илмий асарлари жаҳон олимлари эътиборида

Самарқанд шаҳрида “Амалий математика ва информацион технологияларнинг долзарб муаммолари — Ал-Хоразмий — 2014” IV  халқаро илмий  конференцияси бўлиб ўтди.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли анжуманда йигирмага яқин мамлакатдан тадқиқотчи олимлар қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланаётгани ҳамда ўзбек олимлари замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш борасида юксак муваффақиятларга эришаётганини алоҳида таъкидладилар.
— Аниқ фанлар асосчиларидан бири сифатида эътироф этилган ал-Хоразмий асарлари дунёнинг етакчи илмий тадқиқот марказларида катта қизиқиш билан ўрганилмоқда, — дейди Жанубий кореялик профессор Ли Чул Су. — Унинг аниқ назарияга асосланган ҳисоб-китоблари бугунги замонавий технологиялар ривожида муҳим ўринга эга. Мазкур халқаро конференция буюк аждодингиз илмий меросини янада чуқурроқ ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn