Мозийга саёҳат
Версия для печати
  • 11 Сентябрь 2014

Мозийга саёҳат

Наманган вилояти ўлкани ўрганиш музейига “Музейлар ҳафталиги” доирасида етти мингдан зиёд киши ташриф буюрди.

Бу ердаги эрамиздан аввалги III-II асрларга оид сак ханжари, 600 минг йил илгари яшаган каркидон суяги ёки узоқ тарихга тааллуқли  бошқа экспонатларни кўрган киши ўзини гўёки мозийга саёҳат қилгандай ҳис этади. Адабиёт ва санъат, мустақиллик даври, маънавият, табиат бўлимларидаги экспонатлар эса наманганликларнинг турли соҳадаги ютуқлари, вилоятнинг истиқлол йилларидаги тараққиёти ҳақида ҳикоя қилади.
Ҳафталик доирасида, шунингдек, вилоятнинг таниқли санъаткор ва мўйқалам усталари билан учрашувлар, “Наманганлик ҳунармандлар мероси”, шу билан бирга, ёш рассомлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn