Ҳунармандлар шаҳарчаси
  • 19 Август 2014

Ҳунармандлар шаҳарчаси

Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб миллий ҳунармандчилик соҳасига катта эътибор берилгани боис Риштон ҳунармандчилиги мактабининг довруғи ҳам қайта тикланди.

Туманда махсус “Ҳунармандлар шаҳарчаси”нинг бунёд этилганлиги ҳам ана шу эътибор ва рағбатнинг амалдаги ифодасидир. 

Айни пайтда шаҳарчадаги кичик корхоналарда тўрт мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда. Кулолларга қулайлик яратиш мақсадида тадбиркор Яҳёхўжа Абдураҳмонов уларни хом ашё, Дилмурод Каримов эса замонавий дастгоҳлар билан таъминлаб келмоқда.

— Шаҳарчада доимий равишда “Уста — шогирд мактаби” фаолияти йўлга қўйилган, — дейди туман “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Жамолиддин Эргашев.— Шу кунларда сафимизга ўттиз нафар ёшлар қўшилди. Гап шундаки, тумандаги касб-ҳунар коллежларини битирган ва шу ерда амалиёт ўтаган мутахассислар иш бошлади.

 

Зайлобиддин ЙИГИТАЛИЕВ.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn