Олам билсин
  • 14 Август 2014

Олам билсин

Ул мустабид, қадим замон ортда қолди,

Энди қарам, энди қадди хам эмасмиз.

Ғам ўрнини кўринг, дўстлар, шодлик олди,

Озод юртда биз ҳеч кимдан кам эмасмиз.

 

Амир Темур бобом айтган: “Болаларим,

Зуваламиз пишиқ бизнинг, хом эмасмиз”.

Бугун эса Юртбошимиз айтар мудом:

“Фарзандларим, биз ҳеч кимдан кам эмасмиз”.

 

Карвонимиз борар дадил манзил сари,

Кўнглимиз тўқ, истиқболдан ғам емасмиз.

Бир сўз айтар бугун юртда ёшу қари:

— Замон келди, биз ҳеч кимдан кам эмасмиз.

 

Эй рақиб, сен “ким эдинг”, деб урма кўп лоф,

Сен зўр бўлсанг, билгин, биз ҳам кам эмасмиз.

Кўриб қўйгин, бутун бир халқ этгай хитоб:

— Биз — озодмиз, биз ҳеч кимдан кам эмасмиз.

 

Биз дунёга тинчлик тилаб турган халқмиз,

Ўзгалар ҳам бўлсин биздан кам демасмиз.

Олам билсин, шу бир сўзда бизлар ҳақмиз,

Биз ҳеч кимдан кам бўлмаймиз, кам эмасмиз!

 

Маҳмуд ТОИР,

Ўзбекистон халқ шоири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn