Нафис бўёқлар, бетакрор манзаралар
  • 14 Август 2014

Нафис бўёқлар, бетакрор манзаралар

Тошкент Фотосуратлар уйида Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Энг улуғ, энг азиз”  республика кўрик-танловининг тасвирий санъат йўналиши бўйича тақдим этилган ижодий ишлар кўргазмаси очилди.

Ундан танловнинг  вилоятларда бўлиб ўтган босқичларида тасвирий санъат йўналишида уч мингга яқин ижодий иши билан иштирок этган  икки юз ўн нафар фотоижодкор, рассом ва дизайнерларнинг сара асарлари ўрин эгаллаган. Ушбу асарларда  ўтмиш ва бугунги кун манзаралари, истиқлол йилларида барча жабҳада эришилаётган марралар, боқий қадриятларимиз, ёшларнинг таълим, фан, спорт, маданият соҳаларида қўлга киритган ютуқлари, юртимиздаги тинчлик-осойишталик ўзининг ёрқин ифодасини топган.

 

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Хоразмда қовун сайли Олам билсин »