Истиқлол тараннуми
  • 12 Август 2014

Истиқлол тараннуми

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт ишлари бош бошқармалари ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ҳамда шоирлар, санъаткорлар, тиббиёт ходимлари, маҳаллалар фаоллари, иқтидорли ёшлар қатнашди. Унда Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётгани хусусида сўз юритилди. 

 

Мавлуда КОМИЛОВА.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn