Ижод завқи
  • 08 Август 2014

Ижод завқи

Шаҳрисабзлик ёш ҳунарманд Алишер Машрапов Темурийлар даврида бунёд этилган Кўкгумбаз, Оқсарой тарихий обидаларининг ёғочдан ишланган кичик намунасини яратди.

Хорижий сайёҳлар, тарихчилар ҳамда соҳа мутахассисларини қизиқтириб қўйган бу асарлар энди чет элдаги нуфузли музейларнинг қимматбаҳо экспонатлари қаторидан жой олиши мумкин. 

— Ҳозир Шаҳрисабздаги “Дор ус-саодат” мажмуаси ичида жойлашган Жаҳонгир мақбараси, Амир Темур сағанаси ва Ҳазрати Имом масжиди кўринишини акс эттириш устида ишлаяпман, — дейди Алишер. — Бундан ташқари, “Дор ут-тиловат” мажмуасидаги Шайх Шамсиддин Кулол, Гумбази Саидон мақбараларининг мўъжаз шаклини ёғоч ва гипс ёрдамида яратишга ҳаракат қилаяпман. 

 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Садоқат ва муҳаббат рамзи Ижод завқи »