Таассуротлар бир олам
  • 06 Август 2014

Таассуротлар бир олам

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 110 нафар ўғил-қиз республикамиз пойтахтига саёҳат қилишди.

Ушбу сафар мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллиги байрамини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш дастури доирасида уюштирилди. Саёҳатда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан мактаб ўқувчилари қатнашди.

Сирдарёлик ёшлар пойтахт томошасини “Мустақиллик майдони”дан бошлашди. Шунингдек, улар Темурийлар тарихи Давлат музейи, Ҳазрати Имом мажмуаси каби шаҳарнинг диққатга сазовор масканларида бўлиб, кўркам хиёбонлар ва боғларида сайр қилишди.  

— Тошкентга илк бор келишим, — дейди Ширин шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Хурсаной Жабборова. — Таассуротларим бир олам. Энг муҳими, жуда улуғвор ва обод пойтахтимиз борлигидан қалбим фахр-ифтихорга тўлди.

Айтиш лозимки, ташкилотчилар ушбу саёҳат гуруҳини, асосан, кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда ҳали республикамиз пойтахтида бўлмаган ўқувчилардан тузишга алоҳида эътибор қаратишди. Қувонарлиси, Мустақиллик байрамигача ўқувчилар учун яна бир неча бор ана шундай сафарлар ташкил этилиши кутилмоқда. 

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn