Янги санъат галереяси
  • 01 Август 2014

Янги санъат галереяси

Навоий шаҳрида замонавий Санъат галереяси иш бошлади. Унинг очилишида санъатшунос-олимлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йилларда санъат ва маданиятни ривожлантириш, истеъдодли йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.

Қурилишига 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланган ушбу янги муассасада ёш санъатсеварлар учун барча имконият яратилган. Бу ерда навоийлик истеъдодли ижодкор ёшларнинг шахсий кўргазмаларини ташкил этиш режалаштирилган.
Шу куни “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?!” деб номланган кўргазма ҳам бўлиб ўтди. Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида уюштирилган ушбу кўргазмада вилоятдаги моҳир рассом, ҳунарманд ва кулолларнинг ижод намуналари намойиш қилинди.


А. ҒУЛОМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn