Она диёр тараннуми
  • 01 Август 2014

Она диёр тараннуми

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг Бухоро вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси тизими муассасалари бўйича ташкил этилган босқичида эллик нафардан зиёд қўшиқчи қатнашди.
Гарчи мавзу ягона бўлса-да, қўшиқлар ранг-баранглиги билан эътиборни тортди. Ҳар бир чиқиш томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Хусусан, “Ниҳол” мукофоти соҳибаси Дилфуза Қобилова ижросида янграган “Ватан” қўшиғи кўпчиликка манзур бўлди. Ҳайъат аъзолари ҳам айнан шу қўшиқ ижрочисига биринчи ўринни беришга қарор қилди. Когонлик Саид Жафаров ҳамда қоракўллик Соҳиб Абдуллаевнинг Ўзбекистонимизни мадҳ этувчи қўшиқлари ҳам совринли ўринларга муносиб, деб топилди. Эндиликда ғолиблар танловнинг якуний босқичида иштирок этишади.


И. ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn