Нодир археологик кўргазма
  • 01 Август 2014

Нодир археологик кўргазма

Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида “Қаршовултепанинг маданий мероси” номли археологик кўргазма очилди.

Кўргазмада Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Қаршовултепа ёдгорлик мажмуасида олимларимиз олиб борган археологик қазишмалар натижасида топилган ашёлар, хусусан, VI-VIII асрларга тегишли бўлган тангалар, турли безаклар, рўзғор  анжомлари, сопол буюмлари намойиш этилмоқда.
Мазкур экспозицияга қўйилган нодир ашёлар — маҳорат билан ишлов берилган сопол ва металл буюмлари ҳудудларимизда азалдан ҳунармандлик, маданият ва маърифат кенг ривожланганидан, аждодларимиз ўз ҳунари, илмий тафаккури билан жаҳон тамаддуни ривожига ҳисса қўшганлигидан дарак беради. Кўргазмага 60 дан ортиқ осориатиқалар қўйилган.


С. ЗАЙНУТДИНОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn