Ноёб топилма сири
  • 21 Июль 2014

Ноёб топилма сири

Ўтган йили Оҳангарон туманининг Овжазсой қишлоғида топилган улкан жонивор қолдиқларини қадимшунос олим ва мутахассислар жануб мамонтларига мансуб, деб тахмин қилишган эди.

Тошкентдаги Геология музейида сақланаётган мазкур ноёб топилма устида олиб борилган илмий тадқиқотлар давомида у чиндан ҳам мамонтлар ўтмишдошлари — архидискодонларга тегишли экани тасдиқланди.
Айни пайтда Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Геология музейи геолог-палеонтологлари томонидан топилманинг айнан қайси даврларга оидлигини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда. Дастлабки хулосаларга кўра, унинг ёши тахминан 1,2-1,8 миллион йилга тенг бўлиши мумкин.
— Илмий тадқиқотлар баробарида, топилмани имкон қадар асл ҳолига келтириш ва яхши сақланиши учун махсус ишлов беришга ҳаракат қилаяпмиз, — дейди музей директори Аҳмаджон Аҳмедшоев. — Барча ишлар якунига етгач, у музей экспозициясидан жой олади.

 

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn