Миллий қадриятлар ва тарбия
  • 03 Июль 2014

Миллий қадриятлар ва тарбия

Самарқанд шаҳрида “Соғлом бола тарбиясида миллий қадриятларнинг ўрни” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Республика байналмилал маданият маркази томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда сўзга чиққанлар ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, юртимизда қарор топган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганлигини таъкидладилар.
Дарҳақиқат, бугунги кунда Самарқанд вилоятида юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув, ягона оила фарзандларидек ҳаёт кечириб келишмоқда. Ҳар бир миллат вакиллари ўзларининг азалий урф-одат, анъана ва қадриятларини асраб-авайлаши ҳамда ривожлантириши учун етарли шароит яратиб берилган.
Якунда вилоятда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар бадиий ҳаваскорлари томонидан дўстлик, тинчлик, осуда ҳаёт ва Ватанни мадҳ қилувчи куй-қўшиқ ҳамда рақслар ижро этилди.

 

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn