Болалар учун истироҳат боғи
  • 27 Июнь 2014

Болалар учун истироҳат боғи

Чортоқ шаҳрида хусусий тадбиркор Д. Ҳайдаров ташаббуси билан болалар истироҳат боғи барпо этилди. “Афсона” номи берилган ушбу масканда кичкинтойлар вақтининг мазмунли ўтиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Жумладан, бу ерда ўрнатилган беш турдаги аттракцион ҳамда миллий ўйинларни ташкил этиш учун ажратилган майдончалар дастлабки кунларданоқ болажонларнинг шодон қийқириқлари билан тўлди. Боғ ўртасида қурилган ҳовузда сузиб юрган тилла балиқчалар болаларни ҳайратга солаётган бўлса, дўкончадаги ширин музқаймоқлар уларга манзур бўлмоқда. Ҳудудий дастур асосида бунёд этилган ушбу болалар боғини яратиш учун тадбиркорга “Микрокредитбанк”нинг туман бўлимидан ажратилган 47 миллион сўмлик кредит қўл келди. Яқин вақт ичида бу ерда мўъжазгина фаввора ҳам қурилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn