Истеъдод эгалари рағбатлантирилди
  • 19 Июнь 2014

Истеъдод эгалари рағбатлантирилди

Тошкент вилояти “Маънавият ва маърифат” марказида “Юрт келажаги” республика иқтидорли ёшлар танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Унда 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган 4000 нафардан ортиқ йигит-қизлар “Архитектура ва дизайн, либослар дизайни”, “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар”, “Анъанавий ва амалий санъат”, “Иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни такомиллаштириш бўйича таклифлар”, “Адабиёт ва журналистика” йўналишларида билим ҳамда иқтидорларини намойиш этишди. Якунда  48 нафар ғолиб республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

— Танловда тадбиркорликни ривожлантиришга оид бир неча лойиҳаларим билан иштирок этдим, — дейди Оҳангарон туманидаги саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Боймирза Бойсафаров. — Бизнинг туманда саноатнинг кўпгина йирик тармоқларидан ташқари кичик бизнес, ҳунармандчилик, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун табиий шарт-шароитлар етарли. Шу боис таклифларим истиқболли деб топилиб, танлов ғолиблари сафидан жой олдим. 

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn