Болажонлар Бухорога саёҳат қилишди
Версия для печати
  • 17 Июнь 2014

Болажонлар Бухорога саёҳат қилишди

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди томонидан болаларнинг ёзги таътилни мазмунли ва мароқли ўтказишларига қаратилган кўплаб тадбирлар амалга оширмоқда.

Яқинда ушбу фонд “Она Ватан тарихи” шиори остида яна бир хайрли ишга қўл урди. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари, Андижон ҳамда Сирдарё вилоятларидаги Болалар шаҳарчаларининг жами 50 нафар тарбияланувчиси учун тарихий Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
— Бухоронинг қадимий ёдгорликларини ўз кўзинг билан кўриш бошқача экан, — дейди Андижондаги Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиси Муҳаббат Каримова. — Арк қалъаси, Ситораи Моҳи Хоса, Минораи Калон, Лабиҳовуз мажмуаси каби кўҳна обидаларни томоша қилдик. Бухорода мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишдик. Менда, айниқса, “Кўҳна ва боқий Бухоро” маданий маркази катта таассурот қолдирди. Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган сўлим масканда кўплаб тенгдошларимиз билан дўстлашдик. Ёзги таътилни кўнгилли ўтказишимиз учун шундай мароқли саёҳатни уюштирган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондидан жудаям миннатдормиз.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасидаги ушбу саёҳат болажонлар учун бир умр эсда қоларли бўлди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn