Навқирон мусиқачиларимиз истеъдоди халқаро танловларда ҳам намоён бўлмоқда
  • 12 Июнь 2014

Навқирон мусиқачиларимиз истеъдоди халқаро танловларда ҳам намоён бўлмоқда

Қибрай туманидаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бир йўла уч ўқувчиси Италияда ўтган халқаро танловда ғолиб бўлди.

Джиоя дель Колле шаҳрида фортепьяно бўйича анъанавий мусиқа фестивалида кўплаб давлатлардан келган иқтидорли ёшлар орасидан Мафтуна Ёдгорова, Шоҳруҳ Бахтиёров ҳамда Мадина Деҳқонова иккинчи ва учинчи ўринларни банд этишди. 

Таъкидлаш жоизки, давлат дастури асосида янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган мазкур муассаса нафақат санъатсевар ёшларнинг севимли масканига, айни чоғда Дўрмон қишлоғининг ҳам кўркига айланди. Ҳозир бу ерда 250 дан зиёд ўғил-қизларимиз миллий чолғу асбоблари, фортепьяно, рақс, анъанавий хонандалик, тасвирий ва амалий санъат каби 14 йўналишда билим олмоқдалар.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn