Душанбеда парк Алишер Навоий шарафига қайта номланадиган бўлди 
  • 07 Март 2018

Душанбеда парк Алишер Навоий шарафига қайта номланадиган бўлди 

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги “Ёшларнинг 50 йиллиги” парки буюк шоир Алишер Навоий шарафига қайта номланади. 

Бу ҳақда мазкур давлат раҳбари Имомали Раҳмон томонидан қабул қилинган фармойишда белгилаб қўйилган, деб ёзади “REGNUM”.

Шунингдек, боғда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида Алишер Навоий ҳамда Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари ўрнатилади.

Қайд этиб ўтиш лозимки, юқоридаги ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 9-10 март кунлари Тожикистонда давлат ташрифи билан бўлиши арафасида қабул қилинди.

Маълумот учун, XV асрда яшаб, ижод қилган шоирлар Навоий ва Жомий дўстлиги Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги биродарлик тимсоли дея ҳисобланиб келинади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn