Эзгуликка ундовчи амаллар
Версия для печати
Эзгуликка ундовчи амаллар Фото: muslim.uz
  • 06 Март 2018

Эзгуликка ундовчи амаллар

Қуръони карим мусобақасининг Зомин туманидаги “Маърифатли” жоме масжидида ташкил этилган Жиззах вилояти босқичида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган иштирокчиларнинг билим ва маҳорати синовдан ўтказилди.

Президентимиз ташаббуси билан юртимизда диний бағрикенгликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда илк бор қори ва қориялар ўртасида уч босқичда ўтказилаётган мазкур танлов бу борада муҳим тадбирлардан бири бўлди.

— Қуръон мусобақасини аҳоли катта шоду хуррамлик билан кутиб олди, — дейди Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонхон Жабборов. — Қуръони карим муслимларни пок эътиқод, яхши амаллар билан яшашга ундаган. Ушбу тадбир илоҳий Каломнинг файзини дилларга жо этиш, қори ҳамда қорияларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ноёб фазилатларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Беллашувда “Ҳифз” (Қуръони каримни тўлиқ ёд олган) йўналиши бўйича 18 — 25 ёшли қатнашчилар ўртасида Ансориддин Мамарасулов, 26 — 40 ёшлилар ўртасида Абдулҳамид Саидазимов ғолибликни қўлга киритди. “Тиловат” йўналишида 18 — 25 ёшлилар ўртасида Анвар Қосимов, 26 — 40 ёшдаги иштирокчилар орасида Муҳаммад Раимжонов биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, мусобақада қориялар чиқишлари ҳам алоҳида эътирофга сазовор бўлди. “Тиловат” йўналишида 18 — 25 ёшлилар ўртасида Нафиса Мамирова,
26 — 40 ёшли қориялар ўртасида Ёрқиной Бозорова ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб, деб топилди.
Ҳар бир йўналишда биринчи ўринни қўлга киритганлар танловнинг республика босқичида қатнашади. ўолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Толибжон ЭРГАШЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn