Самарқандда “Араб тили” ўқув курслари фаолият бошлади
  • 02 Март 2018

Самарқандда “Араб тили” ўқув курслари фаолият бошлади

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вакилликлар, масжидлар, халқаро марказлар ҳамда илмий мактабларда “Араб тили” бўйича пуллик ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра, Имом Бухорий халқаро марказида “Араб тили” бўйича пуллик ўқув курси ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан маълум қинишича, ўқув курси давомийлиги уч ой этиб белгиланган. Дарслар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастури бўйича Имом Бухорий халқаро марказининг илмий ходимларидан иборат ўқитувчилар томонидан ўтказилади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб Самарқанд вилояти бўйича фуқаролардан тушган аризаларга биноан 40 нафар тингловчи араб алифбосидан дарс машғулотларини бошлаган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn