Душанбеда ўтказиладиган “Дўстлик кечаси”да Ўзбекистондан қайси санъаткорлар  иштирок этади
Душанбеда ўтказиладиган “Дўстлик кечаси”да Ўзбекистондан қайси санъаткорлар  иштирок этади Фото: Mapio.net
  • 27 Февраль 2018

Душанбеда ўтказиладиган “Дўстлик кечаси”да Ўзбекистондан қайси санъаткорлар  иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил март ойида Тожикистонга амалга оширадиган давлат ташрифи доирасида икки давлат санъат усталари иштирокида “Дўстлик кечаси” номли қўшма концерт ташкил этилади.

news.tj нинг ёзишича, тадбир “Кохи Борбад” киноконцерт мажмуасида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондан халқимиз суйган қўшиқчилар Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков, қардошларимиздан Давлатманд Холов, Нигина Омонқулова, операчи Рустам Дулоев қўшиқ куйлайди.

Концерт кечасида икки давлат раҳбарларидан ташқари, Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Тожикистон ҳукумати ва парламенти вакиллари, Душанбеда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ходимлари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу мамлакатга давлат ташрифи шу йилнинг 9-10 март кунларига режалаштирилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn